Категории
Самые читаемые
Лучшие книги » Проза » Русская современная проза » Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов

Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов

Читать онлайн Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов

Шрифт:

-
+

Интервал:

-
+

Закладка:

Сделать
1 2
Перейти на страницу:

Хоразм бунёдкорлари яратувчилар эди. Архитектура иншоотларининг асосий ижодкори ва бунёдкори халқ, халқнинг пешқадам вакиллари ҳисобланади. Шу боисдан ҳам архитектура тараққиётининг туб негизида аввало халқ мехморчилиги услублари устун туради. Жамиятнинг ривожлана бориши сайин архитектура иншоотлари, бинолар йирик қурилиш мажмуалари тури ва кўриниши ҳам ўзгариб, замонавийлик касб этаберади. Халқнинг миллий услублари, турмуш шароити, маданияти ва табиий шароит бунёд этиладиган иншоотларда ифодасини топади. Натижада туб аҳоли манфаатларига мос иншоотлар, бинолар қад ростлайди. Хоразмда бу борада фидойилик намуналари кўрсатган меъморчилик ишларини ривожлантиришга йўл очиб берган шу улуғ иш устида турган азиз инсонлар кўп. Шулардан бири Меҳнат Қахрамони Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Искандар Дўсовдир. У урушдан қайтиб келгандан сўнг – 1945 йилдан бошлаб то умрининг охиригача 1976 йилнинг ноябрь ойига қадар Богот туманидаги Наримонов номли жамоа хўжалигига раҳбарлик қилди. Унинг бевосита иштироки ва раҳномалигида колхоз йил сайин юксала борди. Айниқса қурилиш жабҳасига зўр берилди. Қишлоқ марказида минг ўринли санъат саройи, икки қаватли «Бахт уйи» беш минг томошабинга мўлжалланган стадион, қатор маданий-маиший бинолар, обод ва кўркам посёлкалар меъморчиликнинг сўнги ютуқлари асосида қад ростлади. Бу колхоз шухрати собиқ Иттифоқ ва хорижий мамлакатларга тарқалди.

Мен хизмат ва касбим тақозасига кўра бу улуғ инсон билан учрашиш ва ҳамсуҳбат бўлиш бахтига мушарраф бўлганман. Искандар ака энг аввало қурилиш лойиҳасига жиддий эътибор берарди. Зарур бўлса пойтахтдан энг тажрибали меъморлар, лойиҳачи муҳандисларни олдирар, уларнинг фикр-мулоҳазаларини албатта инобатга оларди. Кейин иш устида шахсан ўзи бош бўлар, қурувчиларга барча шароитларни яратиб бериш учун жонкуярлик қиларди. У қурилиш бригадаси ташкил қилиб, унга қўлидан иш келадиган уста кишиларни, ўз касбининг фидойиларини йиғди.

Техника транспорт воситалари билан етарлича таъмирлаш чораларини кўрди. Бугунги кунда ҳам Нариманов номли колхоз жамоли воҳа кўркига кўрк қўшиб, яхшидан қолган боғ бўлиб, гуллаб-яшнаб турибди. Дўсовнинг издоши Хива туманидаги Фрунзе номли жамоа хўжалиги раиси Рўзмат Мадаминов (ҳозир бу колхоз унинг номи билан аталади) ҳам қурилиш ишларига жуда катта эътибор бериб, ўзидан қутлуғ излар қолдирди. Катта маданият саройи, стадион, боғча ва мактаблар, консерва заводи қурилишига бош-қош бўлди.

Меъморлар, қурувчилар билан бирга тинмай елиб югурар, элдошларига қулай шароит яратиб бериш йўлида астойдил жон куйдирарди. Ҳозирги кунда марҳум Рўзмат Мадаминовнинг ўғли олий маълумотли мухандис қурувчи Матёқуб Мадаминов отаси номидаги жамоа хўжалигига бошчилик қилмоқда ва падарибузруквори ишларини давом эттириб, қишлоқда янги-янги замонавий иншоотлар қурилишига эътиборни кучайтирмоқда.

Воҳа шаҳар ва қишлоқларида бундай ҳайрли ишларга диққат эътибор бераётган халқпарвар инсонларни учратиш мумкин. Урганч, Дружба шаҳарларида, Богот, Ҳанқа, Кўшкупир туманларида қатор йирик замонавий иншоотлар қад ростлади. Бунга Хонқа туманидаги Охунбобоев номлижамоа хўжалигида амалга оширилган ишлар мисол бўла олади. Жамоа хўжалигига қайси томондан кириб борсангиз ҳам кўзингиз аввало боғларга тушади. Айниқса баҳор фаслида қадам ранжида қилгудек бўлсангиз, ўзингизни бамисоли жаннатда тургандек ҳис қиласиз. Мевали дарахтлар гуллаган, қушлар чуғур-чуғури, яшиллик, сувларнинг шарқираб оқиши ҳамма-ҳаммаси кўнглингизни кўтариб, қалбингизда эзгу орзу-умидлар уйғотади. Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлганлар хотираси учун бунёд этилган кўркам боғ, боғнинг қоқ ўртасида уруш қатнашчиларига ўрнатилган ёдгорлик салобат билан қад ростлаган. Санъат саройи, боғчалар, мактаблар бошқа замонавий иншоотлар Хоразм меъморчилигининг ёрқин намуналари эканлигидан далолат бериб турибди. Бир-биридан шинам, обод, гўзал посёлкаларда истиқомат қилаётганлар учун барча қулайликлар муҳайё: газ, водопровод, радио, телефон хизматидан баҳрамандлар.

Бироқ мутахассис сифатида айтишим мумкинки ҳамма жойда ҳам бундай шароит ва манзарани учратиш қийин. Барча туманларда ҳали замонавий архитектура талабларига мос равишда игшоотлар, маданий-маиший бинолар, турар-жойлар қурилган деб бўлмайди. Шаҳарларда ҳам гулзорлар, хиёбонлар, дам олиш масканлари, тўйхоналар яратиш керак. Айниқса бунга миллий эҳтиёжларимиз ва қадриятларимиз эътиборга олиниши лозим. Қурилиш соҳасида қилинадиган ишлар кўлами кенг. Аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бораяпти. Шунга яраша қурилиш ишларини авж олдиришга талаб ўз-ўзидан ошиб бормоқда. Хоразмга етук ўз касбининг усталари бўлган қурувчилар, лойиҳачилар, меъморлар керак. Зеро малакали мутахассислар тайёрлайдиган махсус билим юрти очиш масаласини ҳал этиш даври етиб келган эди. Бу борада дастлабки қадамлар ташланди.

Қутлуғ даргоҳ

Урганч қурилиш техникуми очилди!

Бу хушхабар воҳа бўйлаб қанот қоққанида ота-оналар ҳам ёшлар ҳам бирдай қувонди. Азалдан қурувчилар, бунёдкорлар эли бўлган Хоразм аҳли эндиликда махсус мутахассисликка эга бўлиш учун узоқларга қатнаб юрмасин, бу эҳтиёжни маҳаллий шароитнинг ўзида қондириш имконига эга бўлиш мақсадида 1965 йил 28 августдаЎзбекистон Вазирлар Кенгаши қурилиш техникумини очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу қарор асосида Хоразм вилояти ижроия комитети 323-сонли қарор чиқарди. Қурилиш техникуми шу йилнинг сентябрь ойидаёқ фаолият кўрсата бошлади. Техникум Хоразм Давлат педогогика институт биносига жойлаштирилди. Институт жамоаси эса Урганч шахрининг 42-кварталида қурилган янги бинога кўчиб ўтди. Узоқдан қатнайдиган талабалар учун ётоқхона қуриш, ўқитувчи қадрлар етказиб бериш масаласини тезроқ ҳал этиш лозим эди. Урганч шаҳар партия комитаси яқиндан мадад берди. Тажрибали муаллимларни танлаб, улардан 20 нафарини техникумга ишга йўллади. 167-қурилиш трести жамоасига қисқа муддатда талабалар ётоқхонаси қуриб бериш вазифаси юклатилди. Бу ишга хам зудлик билан киришилди.

Конец ознакомительного фрагмента.

1 2
Перейти на страницу:
На этой странице вы можете бесплатно скачать Меъморлар маскани. Китоб билим юрти ташкил этилганлигининг 30 йиллигига боғишланади - Ибадулла Байджанов торрент бесплатно.
Комментарии